Қорақалпоғистондаги ижтимоий соҳа объектлари фаолияти тўлиқ олиб бориляпти

© FOTO Pexels/ MART PRODUCTIONЖенщина на осмотре у врача
Женщина на осмотре у врача - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистондаги биржа савдолари, банклар ва банкоматлар, шифохона ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари фаолияти тўлиқ олиб бориляпти.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасидаги барча озиқ-овқат дўконлари, бозорлар, нон чиқарувчи корхоналар, биржа савдолари, банклар ва банкоматлар, шифохона ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари фаолияти тўлиқ олиб бориляпти. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаров бугун бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Жуманазаровга кўра, аҳолига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви бир маромда етказиб берилмоқда.
Бундан ташқари, оилаларда ўтказиладиган маросимлар, мисол учун, маҳаллаларда ташкиллаштирилаётган спорт мусобақалари, ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар, нуроний ёки ешлар билан учрашувларни ўтказишга жойлардаги маҳалла раислари, маҳаллий ҳокимият идораларининг сўрови асосида комендант рухсати билан 21:00 га қадар ўтказилиши мумкин.
“Худуд комендантининг буйруғи билан туман-шаҳарларда комендант вазифаларни бажариш Ички ишлар идоралар бошлиқларига юклатилган, улар хусусан рухсатномаларни ҳам бериш ваколатига эга. Яна бир бор эслатмоқчимиз, зарур саволлар бўйича комендатурада 1215 қисқа рақам ташкил қилинган, фавкулодда ҳолат еки комендатлик соати тартиблари бўйича фуқароларнинг саволларига жавоб берилади”, дея таъкидлади Жуманазаров.
Янгиликлар лентаси
0