Жамият

Қорақалпоғистондаги намойишда неча киши жароҳатлангани айтилди

© aokamediakontentМиллий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаро
Миллий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳозирда шифохоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда юзага келган оммавий тартибсизликлар оқибатида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган. Улар орасида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам бор. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаров бугун бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Жуманазаровга кўра, жароҳатланганларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган. Ҳозирда шифохоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари ҳам бор.
“Жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор. Масалан, Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси бўйича Қўриқлаш бошқармаси сафдори кўкрак кисмидан ўқ отар жароҳат олган, шу бошқарма яна бир сафдори чап оёқ болдири суяги ёпиқ синиши, бир нафари Жиззах Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчиси бош мия очиқ жароҳати ҳамда Тошкент шаҳри Миллий гвардия бошқармаси сержанти бош мия очиқ жароҳати билан даволанишяпти”, деди Даврон Жуманазаров.
Шунингдек, таъкидланишича, 1-2 июль кунлари тартибсизликларда қатнашгани учун воқеа жойларда ушланган 516 нафар фуқаро ИИБга топширилган, улар билан суриштирув ишлари олиб бориляпти, суриштирув натижасига кўра айримлари маъмурий чора қўлланилгандан сўнг қўйиб юборилмоқда.
Президент фармони билан фавқулодда ҳолат эьлон қилингандан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузган, кўчаларда бемақсад юрган 110 нафар фуқаро ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилган.
Хусусан, Нукус шаҳрида патруллик хизмати давомида комендантлик соатига риоя қилмаган 58 нафаршахс ушланган. Шундан, 28 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 204-моддаси (фавқулодда холат тартибининг талабларини бузиш) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Қолганлар билан пррофилактика суҳбатлар ўтказилиб, соат 7:00 дан кейин қўйиб юборилган.
Янгиликлар лентаси
0