Жамият

Россиянинг нефть-газ компанияси ўзбекистонликларни ишга таклиф қилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишРабота нефтяных станков - качалок
Работа нефтяных станков - качалок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади. Ходимнинг яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Россиянинг "Эриэлл Нефтегазсервис" корхонаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорлик келишувига мувофиқ Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ишга таклиф қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Корхона Россияда нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланади. Шу сабаб Новый Уренгой шаҳрида автокран ҳайдовчиси (машинист крана автомобильного) мутахассислари ишга таклиф қилмоқда.
Хабарга кўра, ойлик иш ҳақи 100 минг рублдан бошланади. Шунингдек, ходимнинг яшаш жойи, овқатланиш, транспорт ва патент расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади.
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
· 18-50 ёшгача;
· камида 1 йиллик иш тажриба;
· рус тилини билиши;
· судланмаган бўлиши;
· Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.
Ишлаш истагида бўлганлар 2022 йил 18 июль соат 09:00 га қадар рўйхатдан ўтиши керак.
“Фақат юқорида кўрсатилган мутахассислик бўйича тажрибага эга фуқаролар рўйхатдан ўтиши сўралади”, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0