Бугун нисбатан салқин об-ҳаво бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАллея возле ЦУМа в Ташкенте.
Аллея возле ЦУМа в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Oбуна бўлиш
Пойтахтда куннинг биринчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимуми +30 +35 даражадан ошмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Айтилишича, кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент, Наманган вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши, баъзида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +30-35даража бўлади.
Пойтахтда куннинг биринчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +30 даража атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради. Айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +15-20 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0