Европада газ нархи рекорд даражага кўтарилди

© Sputnik / СтрингерВентиль на объекте высокогорной газокомпрессорной станции "Воловец" в Закарпатской области.
Вентиль на объекте высокогорной газокомпрессорной станции Воловец в Закарпатской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Oбуна бўлиш
Европада газ нархи ҳар минг куб метр учун 1800 доллардан ошди.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Европада газ нархи ҳар минг куб метр учун 1800 доллардан ошди, бу март ойидан бери биринчи марта рекорд даражадаги ўсишдир. Буни Лондон ICE фонд биржаси маълумотлари тасдиқлайди, дея хабар берди РИА Новости.
4 июль, душанба кунги савдолар чоғида Нидерландиядаги TTF марказида август фючерс шартномаси минг куб метр учун 1804,3 долларгача кўтарилган. Умуман олганда, кун давомида ўсиш 13 фоизни ташкил этган.
Март ойи бошида газ нархи Россия энергетика ресурслари импортига тақиқ қўйилиши қўрқуви туфайли тўрт кун кетма-кет тарихий энг юқори даражага етди. Рекорд 7 март куни ўрнатилди – 3892 доллар, ўша кундаги тахминий нарх минг куб метр учун 2560,7 долларни ташкил этди.
Аммо кейин котировкалар барқарор пасайиш босқичига ўтди ва 6 июнь куни уч ой ичида биринчи марта 900 доллардан пастга тушди, икки кундан кейин эса февраль охиридан бери энг паст даражага етди - 878,5 доллар.
Июнь ойининг ўрталарида Россиядан етказиб беришнинг умумий пасайиши фонида газ нархи яна кўтарила бошлади. Эндиликда, РИА Новости билан суҳбатлашган таҳлилчиларга кўра, Европа газ бозорида кучли пасайиш учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқ.
Янгиликлар лентаси
0