Россия

Москва Ғарб элчихоналарини "троллинг" қилмоқда

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишЗарубежные дипломаты прибыли в посольство Великобритании в Москве
Зарубежные дипломаты прибыли в посольство Великобритании в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Москвадаги Британия элчихонаси олдидаги майдонга Луганск Халқ Республикаси номи берилди.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Сергей Собянин Москвадаги Британия элчихонаси олдидаги майдонга Луганск Халқ Республикаси номи бериш ҳақидаги қарорни имзолади.
Ушбу қарор “Фаол фуқаро” платформасида ташкил этилган овоз бериш дан сўнг қабул қилинди. Шаҳар мэри хабарига кўра, унда 109 603 киши иштирок этган ва 56,85 фоиз одам Британия элчихонаси олдидаги номсиз майдонга Луганск Халқ Республикаси номи беришни маъқуллаган.
Аввалроқ, Москвадаги АҚШ элчихонаси олдида жойлашган бўш майдонга Донецк Халқ Республикаси номи берилган эди. Шундан сўнг АҚШ элчихонаси манзили “Москва шаҳар, Донецк Халқ Республикаси майдони 1 уй” деб ўзгарган эди. Манзили ўзгарганидан сўнг АҚШ элчихонаси ўз сайтида почта адреси ўрнига координаталарини кўрсата бошлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0