Спорт

Ўзбек боксчилари “Елорда кубоги”да 16 та медалга сазовор бўлишди

Узбекистанские спортсмены завоевали 16 медалей на турнире "Кубок Елорды" по боксу в Нур-султане.
Узбекистанские спортсмены завоевали 16 медалей на турнире Кубок Елорды по боксу в Нур-султане. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Халқаро "Елорда кубоги" мусобақасида ўзбекистонлик боксчилар 16 та медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Турнирда ўзбекистонлик боксчилар 16 та медаль жамғаришди. Муросасиз жанглар якунида Лазизбек Мулложонов ҳамда Нигина Ўктамова олтин медалларга сазовор бўлишди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин:
54 кг: Нигина Ўктамова
+92 кг: Лазизбек Мулложонов
Кумуш:
50 кг: Сабина Бобоқулова
52 кг: Феруза Казакова
57 кг: Ситора Турдибекова
48 кг: Асилбек Жалилов
75 кг: Саиджамшид Жафаров
Бронза:
48 кг: Фарзона Фозилова
48 кг: Маржона Савриева
66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
75 кг: Соҳиба Рўзметова
51 кг: Шаҳзод Музаффаров
57 кг: Дилшод Абдумуродов
60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
63,5 кг: Мужибилло Турсунов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган "Елорда кубоги" халқаро бокс мусобақасида кучли бокс мактабига эга бўлган 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0