Жамият

Ўзбекистонда экотизимни тиклаш учун $ 6 млн ажратилади

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2030 йилга қадар деградацияга учраган ерлар ва йўқотилган ўрмонларнинг 0,5 миллион гектарини тиклаш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Давлат экология қўмитаси ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ўртасида 5,99 млн долларга тенг келишув имзоланди.
Келишувга кўра, “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг, ердан фойдаланиш ва қайта тиклашнинг таъсири дастури” амалга оширилади.
Қўшма лойиҳанинг асосий мақсади деградацияга учраган экотизимлар ва унинг хизматларини тиклашга кўмаклашиш, дон етиштиришга асосланган экин майдонларига илғор инновацион тажрибаларини олиб кириш ва биохилмахилликни муҳофаза қилишдан иборатдир.
Қўшма лойиҳа доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар:
Табиатни асраш ва тиклаш бўйича биохилмахиллик ва йўқолиб кетаётган турларнинг яшаш жойларини тиклаш ва экотизим хизматларини асраб қолиш;
Биохилмахилликни сақлаш, таназзулга учраган ерлар, юқори табиий қийматга эга экотизимларни тиклаш бўйича давлат ва бошқа манфаатдор томонларнинг билим ҳамда кўникмаларини ошириш, шунингдек ресурсларни жалб қилиш;
Экотизимларни сақлаш ва тиклашда интеграцион ер бошқаруви моделларини ишлаб чиқиш ва бунда ҳосилнинг қуруқлик, иссиқлик, ер эрозияси, тузланишга чидамлилигини ошириш;
Глобал аҳамиятга эга экотизимларни иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш ва сақлаб қолиш.
Қайд этилишича, таклиф этилаётган молиявий воситалар 2030 йилга қадар деградацияга учраган ерлар ва йўқотилган ўрмонларнинг 0,5 миллион гектарини тиклашга қаратилган.
Қолаверса, чўлланиш ва қурғоқчилик таъсирига учраган суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ муаммоларни юмшатиш ҳам назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0