Почта-курьер хизмати энди ривожланадими?

© Depositphotos.com / PuhhhaДевушка получает посылку
Девушка получает посылку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Oбуна бўлиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов Sputnik мухбири билан суҳбатда почта алоқаси билан боғлиқ маълумотларга ойдинлик киритди.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов Sputnik мухбири билан суҳбатда почта алоқаси билан боғлиқ маълумотларга ойдинлик киритди.
“2020 йилда COVID-19 пандемияси оқибатлари, биринчи навбатда изоляцияга бўлган талабларни ва ўзаро жисмоний таъсирларни чеклашга, рақамли хизматларга бўлган талабларни эса кескин ортишига олиб келди. Натижада, “Ўзбекистон почтаси” АЖ электрон тижорат соҳасида фаол иштирок этиш ҳамда жўнатмаларни тез фурсат ичида етказиб бериш учун бир қатор ишларни амалга оширди”, - дейди Аҳмадов.
Жумладан, почта алмашинувлари ҳафтасига 5 маротабадан 6 маротабага ўтказилди.
“2021 йил якунларига кўра энг кўп фойдаланилган жўнатма халқаро майда пакетларга тўғри келмоқда”, дейди мутахассис.
2021 йилда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг жами кирувчи жўнатмалардаги улуши 6 %ни ташкил этган.
Бугунги кунда, бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам интернет-дўконлари орқали маҳсулотларни харид қилишга бўлган талаб ортиб бормоқда.
“Хорижий, шу жумладан AliExpress интернет-дўконидан харид қилган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши ва харидорларга етказиб бериш жараёнлари жадал кетмоқда”, - дейди мутахассис.
AliExpress интернет-дўконидан маҳсулот харид қилаётганингизда уни етказиб бериш бўйича бир қатор тарифлар таклиф этилади, албатта харидор ўзига мақбул бўлган тарифни танлайди, етказиб бериш эса бепул.
Ҳозирги кунда, жўнатмалар Туркия, Эстония, Литва, Сингапур, Франция, Белгия, Швецария, Швеция, Дания ва Голландия давлатларидан ҳаво транспорти орқали, Латвия, Хитой, Эстония, Грузия давлатларидан эса ер усти транспорти орқали юборилмоқда.
“AliExpress интернет-дўконидан харид қилинган маҳсулот харидорнинг мулки саналади ва у дахлсиздир. Аммо Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ва ундан чиқиб кетаётган барча халқаро жўнатмалар устидан божхона назорати амалга оширишини ҳам унутмаслик керак”, - дейди Аҳмадов.
Шунингдек, Хитой билан Қозоғистон чегарасида ташкил этилган “Харгос” логистика маркази пандемия сабабли тўлиқ ишламаётганлиги ер усти транспорти билан келаётган жўнатмаларнинг кечикиб келишига сабаб бўлмоқда.
Хорижий интернет-дўконларидан харид қилинган маҳсулотларни қисқа муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши энг муҳим вазифалардан бири эканлигини инобатга олиб, “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан қўшни давлатлар билан ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан музокоралар ўтказиб, жўнатмаларни республика ҳудудига олиб келишда муқобил йўлларни ўрганиб чиқмоқда.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш, онлайн режимда кузатиб бориш ва етказиб бериш жараёнларига ахборот технологиялари жорий этилмоқда ҳамда логистика тизимлари оптималлаштирилмоқда.
Бугунги кунда почта алоқаси объектларини замонавий кўринишда капитал таъмирлаш ва қайта қуриш ҳамда ягона корпоратив дизайн асосида жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Почта алоқаси объектларида анъанавий почта алоқаси хизматлари билан бир қаторда банк ва давлат хизматлари кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, почта алоқаси тизимини янада ривожлантириш мақсадида 9 июнь куни янги таҳрирдаги “Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонуни президент томонидан имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0