Дунёда

Санкциялар ғарбга бумеранг бўлиб қайтмоқда – Япония нашри

© Sputnik / Natalia SeliverstovaВид на город Токио
Вид на город Токио  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россияга қарши санкциялар энергия ва бошқа товарлар нархининг кескин ошишига олиб келган, бу Ғарб мамлакатларида инфляция кўринишида намоён бўлган.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Украинадаги махсус операция туфайли Россияга қарши киритилган санкциялар Ғарб давлатларига бумеранг бўлиб қайтди ва уларнинг иқтисодига зарба берди. Бу ҳақда Япониянинг Asahi нашри маълум қилди.
Мақолада айтилишича, Россияга қарши санкциялар энергия ва бошқа товарлар нархининг кескин ошишига олиб келган, бу Ғарб мамлакатларида инфляция кўринишида намоён бўлган.
"Россия Қўшма Штатлар билан бир қаторда ўзини барча зарур нарсалар билан таъминлай оладиган кам сонли йирик давлатлардан биридир, шунинг учун иқтисодий санкциялар дарҳол таъсир кўрсатишини кутиш қийин", деди "Марубэни" Иқтисодий тадқиқотлар институти директор ўринбосари Хирохиро Эномото.
Унинг фикрича, Москвага қарши чоралар дарҳол натижа бериши даргумон.
Март ойида Россия президенти Владимир Путин Ғарб санкциялари эркинлик ва мустақиллик ҳуқуқи учун тўланадиган тўлов эканлигини айтган эди. Унга кўра, Россияга қарши санкциялар ҳар қандай ҳолатда ҳам жорий қилинган бўларди.
Европа Россия газининг энг йирик экспорт йўналиши ҳисобланади. Европа давлатлари газ учун Москвага катта миқдорда пул тўлайди, бу эса ўз навбатида рубль қийматини барқарорлаштиришга ёрдам беради.
Аввалроқ, Хорватиянинг Advance нашри Ғарб давлатларининг Россия иқтисодини санкциялар ёрдамида йўқ қилиш йўли барбод бўлгани ва Европага бумеранг билан зарба бергани ҳақида ёзган эди.
Қайд этилишича, санкциялардае энг кўп ўз сиёсатини Вашингтон талабларига бўйсундирган ва “унинг қалпоғи остига тушган” Европа давлатлари жабр кўрган.
Янгиликлар лентаси
0