Сардор Умурзаков Афғонистон делегацияси билан учрашди

© Пресс-служба Министерства инвестиций и внешней торговли УзбекистанаВстреча министра инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардора Умурзакова с делегацией Афганистана во главе с исполняющим обязанности министра промышленности и торговли Нуридином Азизи.
Встреча министра инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардора Умурзакова с делегацией Афганистана во главе с исполняющим обязанности министра промышленности и торговли Нуридином Азизи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат ўзбек-афғон муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича доимий алоқаларни давом эттиради.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув чоғида инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги ўзбек-афғон ҳамкорлиги кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди ва ушбу со=аларда қўшма ташаббусларни амалга оширишга оид навбатдаги тадбирлар келишиб олинди.
“Икки томонлама савдо айланмасини кўпайтириш ва икки мамлакат ҳудудлари орқали юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича биргаликда таклифларни тайёрлашга келишилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ўзаро манфаатли шериклик салоҳиятини ўрганиш мақсадида ўзбек ва афғон ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш бўйича биргаликда иш олиб боришнинг истиқболлари қайд этилди.
Мулоқот доирасида “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор” транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора - тадбирлари кўриб чиқилди. Июль ойининг иккинчи ярмида темир йўл йўналиши бўйлаб дала тадқиқотларини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ва Афғонистон билан устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзбек-афғон муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Янгиликлар лентаси
0