Шавкат Мирзиёев ўз маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСума Чакрабарти и Сардор Умурзаков
Сума Чакрабарти и Сардор Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Oбуна бўлиш
Учрашувда 2022 — 2026 йилларда мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Президент ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Учрашувда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Маслаҳатчи Чакрабарти Ўзбекистонда иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини трансформация қилиш ва рақамлаштириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш борасидаги ўзгаришларни юксак баҳолади.
Сума Чакрабарти бундан буён ҳам янги ўсиш нуқталарини топиш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Ҳукуматига кўмаклашишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирди.
Маълумот учун, Сума Чакрабарти Ҳиндистонда туғилган, 5 ёшида оиласи Буюк Британияга кўчиб ўтган. Чакрабарти Оксфорд университетини иқтисодиёт йўналиши бўйича якунлаган. Шундан сўнг Британия ҳукуматининг иқтисодий бошқармасида ишлаган. 1980 йилларда Британия ҳукумати томонидан ХВЖ ва Жаҳон Банкига ишга жўнатилган. 1996 йилдан бошлаб Британия Ғазначилигида ва Вазирлар Маҳкамасида ишлаган. 2002-2007 йилларда Британия ташқи иқтисодий ривожланиш вазирлигида ишлаган. 2012 йилда Сума Чакрабарти ЕТТБ раиси этиб сайланган ва 2020 йилга қадар ушбу лавозимда ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0