Сиёсат

ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗаседание РАТС ШОС в Ташкенте
Заседание РАТС ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси ўз сайтида Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеалар муносабати билан баёнот эълон қилди.
"ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси аксилконституциявий кўринишлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни қоралаб, тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва барқарор тараққиёт тарафдори эканини билдириб, жорий йил 1 июль куни Қорақалпоғистонда содир этилган воқеалар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қонунчилик ва тартибни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, миллатлараро тотувлик ҳамда кўп миллатли ўзбек заминида барча халқларнинг тинч-тотув яшашини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдиради", - дейилади ҳужжатда.
Янгиликлар лентаси
0