Сурхондарё вилояти Россияга карам экспорт қилишни кўпайтирди

© Pexels / Arina KrasnikovaКапуста
Капуста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фермери Россия билан 4 млн $ лик шартнома имзолади.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фермер Жума Боймиров Россия билан 4 млн $ лик шартнома имзолади, деб хабар берди Sputnik мухбирига туман матбуот хизмати.
"Россия билан 4 млн $ шартнома имзоладик. Келишув бўйича 2000 тонна қизил лавлаги ва 800 тонна карам етказиб бердик", — деди Боймиров.
Тадбиркорнинг айтишича, жорий йилнинг ўтган даврида хўжалик томонидан 485 минг $лик маҳсулот экспорт қилинди.
"Экспорт қилинаётган сифатли маҳсулотларимиз Россияда талабга эга. Етиштирилаётган маҳсулотлар табиий шароитда етиштирилгани, қуёш нурида пишиши билан ажралиб туради. Келгусида экспорт маҳсулотини кўпайтиришни режалаштирганмиз", - дейди фермер.
Шўрчи туманидаги “Сурхон Агро Голд” МЧЖга қарашли 10,5 гектар майдонда экилган узум ниҳоллари парваришланмоқда. Корхона ходимлари узум қаторлари орасига гулкарам, лавлаги (қизилча) маҳсулотлар экиб, Россияга экспорт қилишди.
Эслатиб ўтамиз: Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Жорий йил бошида республикадан Россияга 346,8 млн $лик маҳсулот экспорт қилинди.
Россиянинг 84 та субъекти Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорлик қилади. 2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 33,8 %га ўсиб, 3,2 млрд $ни ташкил қилди.
2021-йил якунига кўра Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 32,8 %га ошиб, 7,5 млрд $ни ташкил этди.
Россия республиканинг умумий ташқи савдо айланмасида 17,9% улуши билан республиканинг асосий ҳамкор давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0