“Усмон Носир саҳнага музлатгичда чиқади” – муаллиф Жовлиев янги спектакль ҳақида

© Государственный музыкальный театр Узбекистана имени МукимийСпектакль исторической музыкальной драмы "Усман Насыр"
Спектакль   исторической музыкальной драмы Усман Насыр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Oбуна бўлиш
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида атоқли шоир, жамоат арбоби Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган "Усмон Носир" номли тарихий мусиқали драма саҳналаштирилди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида атоқли шоир, жамоат арбоби Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган "Усмон Носир" номли тарихий мусиқали драма саҳналаштирилди. Асар ҳақида мутахассислар Sputnik мухбири билан суҳбатлашишди.

“Усмон Носир ёрқин истеъдод, фожиали тақдир эгаси, унинг ижоди мени доим илҳомлантирган, ҳайратлантирган. Бу пьесани ҳам талабалик йилларида даврида бошлаганман. Ўзбек адабиётида ўзига хос ўрин қолдирган, ўзиниг оташин ва ёрқин шеърлари билан миллионлаб қалбларда яшайдиган шоир ҳақида асар ёзиш бизга бурч масаласидир. Уни саҳнада кўрганимда яна ҳам таъсирланиб кетдим”, дейди пьеса муаллифи Жавлон Жовлиев.

© Государственный музыкальный театр Узбекистана имени МукимиЖавлон Жовлиев - автор спектакля "Усман Насыр"
Жавлон Жовлиев - автор спектакля Усман Насыр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Жавлон Жовлиев - автор спектакля "Усман Насыр"
Спектакль 6-7 июль кунлари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида премьера қилинади. Муаллиф Жавлон Жовлиев, постановкачи режиссёр Достон Ҳақбердиев, композитор Мустафо Бафоев, постановкачи рассом Миржалол Холиқов, адабий маслаҳатчи академик Наим Каримов.
Спектаклда Равшан Ибрагимов, Меҳри Бекжонова, Маъсуда Отажонова, Оқила Ғуломова, Жамолбек Валиев каби маҳоратли актёрлар роллар ижро этишган.

“Ижролар менга ёқди, айниқса, шоирнинг дардли кечинмалари, исён ва ҳиссиётга тўла саҳналари ўзига хос ракурсларда жонланди. Усмон Носир саҳнага музлатгичдан чиқади, бу жамият ва давр шундай музлатилганига ишора эди”, дейди муаллиф.

Спектаклда Усмон Носирнинг жазо бўлмасидаги сўнгги куни акс этган бўлиб, унда шоирнинг хотиралари, ўйлари ва дардлари намоён бўлади, хотиралар жонли қаҳрамонларга айланиб шоирни етаклайди, совуқ хонадан бир дам умрнинг энг муҳим паллаларига боради.
© Государственный музыкальный театр Узбекистана имени МукимийСпектакль исторической музыкальной драмы "Усман Насыр"
Спектакль   исторической музыкальной драмы Усман Насыр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Спектакль исторической музыкальной драмы "Усман Насыр"
“Спектакль яқин тарих фожиаларининг замонавий талқини бўла олди. Унда давр ва инсон, шахс ва эътиқод, тузум ҳамда Ватан рамзий тимсолларда акс этади”, дейди Жовлиев.
© Государственный музыкальный театр Узбекистана имени МукимийСпектакль исторической музыкальной драмы "Усман Насыр"
Спектакль   исторической музыкальной драмы Усман Насыр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Спектакль исторической музыкальной драмы "Усман Насыр"
Мураккаб саҳналарга бой спектаклни ёш режиссёр Достон Ҳақбердиев саҳналаштирган ва ўз қарашларини сўзлаб берди.
“Спектаклларим орқали миллий қаҳрамонларимизни ҳаётини кўрсатишни мақсад қилганман. Улар саҳнада томошабинга, айниқса, бугунги кун одамларига маънан таъсир қилишига ишонаман. Усмон Носир ҳаётининг ўзи драма, биз уни саҳнада замонавий талқинда, театр имкониятларидан келиб чиқиб, бор фожиалари билан кўрсатишга ҳаракат қилдик!” дейди ҳаяжон билан режиссёр.
© Государственный музыкальный театр Узбекистана имени МукимийСпектакль исторической музыкальной драмы "Усман Насыр"
Спектакль   исторической музыкальной драмы Усман Насыр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Спектакль исторической музыкальной драмы "Усман Насыр"
Ўзбек театр санъатида тарихий асарларнинг яратилиши ва узоқ яшаши халқнинг маданий бойлиги, маънавий юксалиши ва тархий жараёндир. Таассуфки, профессионал асарлар салмоқли, бироқ улар яралмоқда. “Усмон Носир” мусиқали драмаси ҳам мана шундай салмоқли асарлардан бўлиб қолади.
Янгиликлар лентаси
0