Дунёда

Юз ёшли уруш фахрийси АҚШ “дўзах томон кетаётганини” айтиб, йиғлаб юборди

© Sputnik / Максим БлиновГосударственный флаг США у американского посольства в Москве.
Государственный флаг США у американского посольства в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Америкалик уруш фахрийнинг сўзларига кўра, бугунги фуқаролар уларнинг атрофини ўраб турган нарсаларни қадрини билмайдилар.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Америка аскарлари Иккинчи жаҳон урушида курашган ҳамма нарса йўқ бўлиб кетди ва АҚШ бугун “дўзах томон кетмоқда”. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари фахрийси Карл Декель “Fox13” телеканалига берган интервьюсида айтди.
“Бизда мен катта бўлганимда бўлган давлатимиз йўқ, умуман йўқ", деди Декель.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда америкаликлар ўзларини ўраб турган нарсаларни қадрламайдилар.
"Энди қилган ишларимиз, нима учун курашганимиз ва бунинг учун қурбон бўлган йигитларимиз меҳнати барбод бўлаётганидан жуда хафаман. Мамлакатимиз тўғридан-тўғри дўзахга қараб кетмоқда", деб йиғлаб юборди фахрий.
Шунингдек, у уруш пайтида ватанига хизмат қилиш унинг ҳаётидаги энг муҳим нарса эканлигини қўшимча қилди.
Бир неча ҳафта олдин Декел ўзининг юз йиллик юбелейини нишонлади, у “Кумуш юлдуз” медали соҳиби.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп сўнгги икки йил ичида Қўшма Штатлари “кулги”га айланганини айтганди. Оқ уйнинг собиқ раҳбари амалдаги етакчи Жо Байден ва унинг маъмуриятини Вашингтоннинг жаҳон саҳнасида иқтисодий ҳамда сиёсий устунлигини йўқотганликда айблаб, қаттиқ қоралаган.
Янгиликлар лентаси
0