Бугун ёғингарчилик бўлмайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПикничок и зона отдыха в одном из городских фонтанов столицы
Пикничок и зона отдыха в одном из городских фонтанов столицы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Республика ҳудудида ҳарорат +30-35 даража, жанубида ҳарорат +39 даражагача бўлади.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат +30-35 даража, жанубда +39 даражагача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорати +33-35 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +18-23 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0