Жамият

Нукусдан Москва ва Оқтовга амалга ошириладиган парвозлар жадвали ўзгарди

© unsplash.com/Sardorbek UsmonovАэропорт Ташкента
Аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Uzbekistan Airwaysнинг Нукус халқаро аэропорти орқали амалга оширилувчи халқаро авиақатновлар жадвалида ўзгариш содир бўлди.

Нукус - Москва - Нукус

5 июлдан 29 июлгача Нукус-Москва-Нукус йўналишидаги парвозлар Урганч - Москва - Урганч йўналишида Урганч халқаро аэропорти орқали амалга оширилади. Парвоз вақтлари ўзгармайди.

Нукус - Оқтов - Нукус

7 июлдан 28 июлга қадар 727 ва 728 Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлар янги жадвал бўйича амалга оширилади.
HY-727 Нукус - Оқтов 10:20 - 11:50;
HY-728 Оқтов - Нукус 12:50 - 14:15;
Бундан ташқари, 2022 йил 29 июль куни режалаштирилган Жидда - Нукус - Жидда HY-5308 ва HY-5369 йўналиши бўйича авиақатновлар жадвалга мувофиқ ўзгаришсиз амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0