Сиёсат

Нурдинжон Исмоилов Валентина Матвиенко билан учрашди

© Пресс-служба Совета Федерации Федерального СобранияПредседатель Совета Федерации Валентина Матвиенко провела встречу со Спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нурдинжоном Исмоиловым.
Председатель Совета Федерации Валентина Матвиенко провела встречу со Спикером Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нурдинжоном Исмоиловым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ва Ўзбекистон ўртасида уч юз элликка яқин ҳужжатдан иборат мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий база яратилди.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Россия Федерацияси кенгаши спикери Валентина Матвиенко билан учрашди. Бу ҳақда Россия Федерацияси кенгаши хабар берди.
Нурдинжон Исмоилов ўз сўзида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини, кенг кўламли ўзаро ҳамкорликда сезиларли натижаларга эришилгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Валентина Матвиенконинг таъкидлашича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парламент ҳамкорлиги доимо ишчанлик ва дўстона муҳитда ўтмоқда.
“Парламент дипломатиясини ривожлантириш давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўртасидаги алоқаларни тўлдирувчи Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг устувор йўналишига айланди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида уч юз элликка яқин ҳужжатдан иборат мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий база яратилгани биз учун муҳим”, дейди Матвиенко.
У шунингдек, бу йил парламент фаолияти МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг 30 йиллиги остида олиб борилаётганини эслатиб ўтди.
“Биз Ўзбекистоннинг Тошкентда 27-28 октябрь кунлари МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг 30 йиллигига бағишланган сессиясини ўтказиш бўйича ташаббусини юқори баҳолаймиз”, дея қўшимча қилди Матвиенко.
Учрашувда шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида илгари имзоланган давлатлараро келишувлар ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Янгиликлар лентаси
0