Жамият

“Ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман” — Шавкат Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман" — Шавкат Мирзиёев Нукусда юз берган воқеалар ҳақида.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.
"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.
Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.
Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.
Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".
Янгиликлар лентаси
0