Ўзбек курашчилари Осиё чемпионатини 4 та медаль билан бошлашди

© НОКУзбекские спортсмены начали ЧА с4-х медалей
Узбекские спортсмены начали ЧА с4-х медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Чемпионатнинг дастлабки кунида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари қўлга киритилди.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Ўзбекистонлик ёш полвонлар Осиё чемпионатини 4 та медаль билан муваффақиятли бошлашди.
Баҳрайннинг Манама шаҳрида спорт курашлари бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Биринчи кун доирасида Ўзбекистонлик “классик” курашчилар 4 та медалга сазовор бўлишди.
Унда -77 кг вазн тоифасида иштирок этган Самандар Бобоназаров қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Азаматжон Абдубаннобов (-87 кг) ҳамда Темурбек Насимов (-130 кг) шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Алишер Ғаниев (-55 кг) эса бронза медали билан тақдирланди.
Спортчилар дастлабки кунни 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан якунлашди. Бугун мусобақа доирасида юнон-рум кураши баҳслари давом этади.
Янгиликлар лентаси
0