https://sputniknews.uz/20220706/rossiya-gazining-muqobilini-topishga-urinishi-barbod-boldi--germaniya-oav-25936842.html
Россия газининг муқобилини топишга уриниш барбод бўлди – Германия ОАВ
Россия газининг муқобилини топишга уриниш барбод бўлди – Германия ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Бунинг асосий сабаби суюлтирилган газни ташиш учун танкерларнинг йўқлиги, деб ёзади газета. 06.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-06T10:55+0500
2022-07-06T10:55+0500
2023-04-05T18:38+0500
иқтисод
газ
германия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24502752_0:194:3073:1922_1920x0_80_0_0_6d37f60b9cfa067235bf31c36b48343a.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Германия вице-канцлери, Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабекнинг Россия газини LNGетказиб бериш билан алмаштириш режаси барбод бўлди, деди Германия Христиан Демократик Иттифоқи депутати Торстен Фрей “Bild” нашрига берган интервьюсида.Нашр эслатишича, вазир 2023 йилнинг биринчи ярмида Германияга денгиз орқали 13 миллиард куб метр кўк ёқилғи етказиб беришни режалаштирган, бу эса Москвадан сотиб олинган энергия ресурсларини қисман алмаштиради.Муаммо Берлинда LNG ташиш учун зарур бўлган кемаларни топиш имконияти йўқлигидадир, деб тушунтирди кема эгалари иттифоқидан Мартин Крегер нашрга."Германия савдо флотида LNG’ни узоқ масофаларга ташийдиган газ ташувчилар йўқ. Умуман олганда, бутун дунё бўйлаб деярли 500 та LNG танкерлари мавжуд, бироқ бошқа минтақаларга қараганда (Германияда — тахминий таҳр.) талаб юқори", - дейди эксперт.Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкцияларни кучайтирди. Баъзи давлатлар Россия активлари музлатилишини эълон қилди, кўплаб брендлар мамлакатни тарк этди. Европа Иттифоқи аллақачон олтита санкциялар пакетини маъқуллаган, хусусан, кўмир ва нефтьимпортига босқичма-босқич эмбарго жорий этган.КремльҒарбнинг ҳаракатларини бошқа ҳеч кимга ўхшамайдиган иқтисодий уруш деб атади. Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европанинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24502752_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_074ec509bf551467e7f5491a442051c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
иқтисод, газ, германия, россия
иқтисод, газ, германия, россия
Россия газининг муқобилини топишга уриниш барбод бўлди – Германия ОАВ
10:55 06.07.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Бунинг асосий сабаби суюлтирилган газни ташиш учун танкерларнинг йўқлиги, деб ёзади газета.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Германия вице-канцлери, Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабекнинг Россия газини LNGетказиб бериш билан алмаштириш режаси барбод бўлди, деди Германия Христиан Демократик Иттифоқи депутати Торстен Фрей “Bild” нашрига берган
интервьюсида. Нашр эслатишича, вазир 2023 йилнинг биринчи ярмида Германияга денгиз орқали 13 миллиард куб метр кўк ёқилғи етказиб беришни режалаштирган, бу эса Москвадан сотиб олинган энергия ресурсларини қисман алмаштиради.
“Вазир Хабекнинг LNG стратегияси барбод бўлди ва бу қишда яқин келажакда керак бўладиган газ миқдорини ўрнини боса олмайди. Шунинг учун газ омборини тезда тўлдириш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак”, - деди Фрей.
Муаммо Берлинда LNG ташиш учун зарур бўлган кемаларни топиш имконияти йўқлигидадир, деб тушунтирди кема эгалари иттифоқидан Мартин Крегер нашрга.
"Германия савдо флотида LNG’ни узоқ масофаларга ташийдиган газ ташувчилар йўқ. Умуман олганда, бутун дунё бўйлаб деярли 500 та LNG танкерлари мавжуд, бироқ бошқа минтақаларга қараганда (Германияда — тахминий таҳр.) талаб юқори", - дейди эксперт.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкцияларни кучайтирди. Баъзи давлатлар Россия активлари музлатилишини эълон қилди, кўплаб брендлар мамлакатни тарк этди. Европа Иттифоқи аллақачон олтита санкциялар пакетини маъқуллаган, хусусан, кўмир ва нефтьимпортига босқичма-босқич эмбарго жорий этган.
КремльҒарбнинг ҳаракатларини бошқа ҳеч кимга ўхшамайдиган иқтисодий уруш деб атади. Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Европанинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.