Россия

Россия Ҳиндистонга темир йўл машиналари етказиб бермоқда

© Sputnik / Дмитрий Коробейниковпутевая машина
путевая машина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
СТМ холдинги учун Ҳиндистонда 300 миллион долларлик тендер ва истиқболли шартномаларда иштирок этишни кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Россия Ҳиндистонга темир йўл машиналари етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Россиянинг "Синара-Транспорт Машинес" (СТМ) ОАЖ бош директорининг ўринбосари, "Cавдо уйи" МЧЖ бош директори Антон Зубихин маълум қилди.
СМТ директорининг сўзларига кўра, "Иннопром" асосий саноат кўргазмаси арафасида шу йилнинг июль ойидаёқ Россия ва Ҳиндистон биргаликда ишлаб чиқарилган илк темирйўл қуриш машинасини тақдим этади.
“Ҳиндистон "Синара-Транспорт Мачинес" учун халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. У ерда технологик ҳамкоримиз SANLocomotive билан биргаликда “Ҳиндистонда ишлаб чиқаринг” дастури бўйича йўл машиналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Жорий йилнинг июль ойида биз ҳиндистонлик ҳамкасблар билан биргаликда биринчи йўл қуриш машинасини ишлаб чиқарамиз. Олдин биз ушбу техникани фақат экспортга етказиб берар эдик”, - дейди Зубихин.
Бугунги кунда Ҳиндистон темир йўл тармоғида СТМ томонидан ишлаб чиқилган 21 та транспорт воситалари ишламоқда. Барча ускуналар Ҳиндистон темир йўлининг 5 та филиалида ишлайди. Барча машиналарга маҳаллий ҳамкор SRB International томонидан хизмат кўрсатилади.
Антон Зубихиннинг сўзларига кўра, СТМ холдинги учун Ҳиндистонда 300 миллион долларлик тендер ва истиқболли шартномалар кутилмоқда:
“Ҳиндистондаги бизнинг устувор вазифамиз ҳозирда Ҳиндистон темир йўлларини таъмирлаш ҳамда янги йўллар қуриш ва ишлатиш учун темир йўл қуриш машиналарини ишлаб чиқаришдир. Улар йилига 1 миллиард долларлик темирйўқ техникаси сотиб олишга тайёр. Аслида, шунинг учун Ҳиндистон бозори биз учун жуда қизиқ. Шу боис, биз жорий йилда бўлиб ўтадиган Make in India тендерида иштирок этишни режалаштирмоқдамиз.
Маҳсулотларимиз балласт тақсимлаш, темир йўлларнинг динамик стабилизаторлари ва бошқа қурилиш мақсадларида зарур бўлган ускуналардир. Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан имзолаган шартномалар ҳажми 20 миллион доллардан сал кўпроқни ташкил этади ва шу йилнинг ўзидаёқ 300 миллион доллардан ортиқ тендерларда иштирок этишни режалаштирганмиз”.
Янгиликлар лентаси
0