Сурхондарёда Юнон-Бақтрия тарихи музейи ташкил этилади

© МинтуризмаВ Сурхандарьинской области будет построен греко-бактрийский музей
В Сурхандарьинской области будет построен греко-бактрийский музей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Сайроб қишлоғида ташкил этилаётган музей билан бир қаторда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш ҳам йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Сурхондарёда Юнон-Бақтрия тарихи музейини ташкил этиш бўйича дастлабки ишлари бошланди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Дастлаб музей учун ажратилган жойларнинг координатлари аниқланиб, ҳудуд харитасига киритилди ва 21х14 метр майдонда музей лойиҳасини тузиш бўйича келишиб олинди, дейилади хабарда.

“Сайроб туризм қишлоғида ташкил этилаётган музей билан бир қаторда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа хизмат кўрсатиш турларини жорий этиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда”, дейди вилоят Туризм ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зебунисо Алимардонова.

Таъкидланишича, Маданий мерос агентлиги томонидан ёдгорликнинг муҳофаза ҳудудини белгилаш, объектни паспортлаштириш, реставрация ва консервация қилиш бўйича ҳам лойиҳалар тайёрланмоқда.
Маълумот учун, Юнон-Бақтрия подшолиги тарихига оид тадқиқотлар XVIII асрларда бошланган. XX асрнинг иккинчи ярмида Бақтрия санъатида жуда кўплаб юнон афсоналаридаги худолари, шунингдек, барҳодирлари тасвирланган юнон услубида зарб қилинган тангалар топилган.
Юнон Бақтрия даврига мансуб энг машҳур ёдгорлик шимолий Афғонистондаги Ойхонум ва жанубий Тожикистондаги Тахти Сангин ёдгорликлари ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0