Туризм: Бир йилда Ўзбекистонга қанча даромад келади?

© Sputnik / Стас ЭтвешПлощадь Регистан в Самарканде
Площадь Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Баку шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Зиёрат туризми соҳасида катта ўзгаришлар кетмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Шаҳлохон Солиева Sputnik мухбирига сўзлаб берди.
“2022 йил 21 июнь куни “Халқаро Абдухолиқ Ғиждувоний симпозиуми”ни ўтказиш бўйича Туркия томони билан онлайн форматда учрашув ташкил этилди.
“Halal in Travel – Global Summit 2022” халқаро саммитида Самарқанд шаҳри “Йилнинг ислом мероси манзили” ва “Йилнинг энг яхши ривожланаётган мусулмон шаҳри” мукофоти ғолиби бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳар йили CrescentRating томонидан эълон қилинадиган “World Muslim Travel Index” рейтингида кучли ўнталикка кирди”, - дейди мутахассис.
2022 йилнинг 6 ойлигида республика бўйлаб жами 6 518,4 млн. нафар туристларнинг саёҳати ташкил этилган бўлиб, улардан 4 866,1 млн. нафари маҳаллий, 1 652,3 млн. нафари хорижий сайёҳларни ташкил этди.
Бу йил 14-20 июнь кунларида Индонезиянинг TVRI телеканали вакиллари ва “Halal Life Style Center” маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистонда зиёрат туризми йўналишида қатор лойиҳалар тайёрланди.

“Баку шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилинди, мазкур ташаббус ислом дунёсида мамлакатимиз мавқейини янада кўтаради”, - дейди мутахассис.

2022 йилнинг май ойида республикада сафари туризмни ривожлантириш мақсадида ҳудудларда ўрганиш олиб борилди ва 13 та ҳудудда истиқболли 58 та сафари туризм масканлари рўйхати шакллантирилди.
Мутахассис шу ўринда молиявий даромадга ҳам тўхталиб ўтди.
Бир йилда ички туризмни ривожлантириш лойиҳасига кўра мамлакат бўйлаб умумий 10 миллион нафар туристлар келса, фойда миқдори 2,1 триллион сўмни ташкил этади.
Статистик маълумотларга қарасак, зиёрат туризмига МДҲ мамлакатларидан келаётган туристлар сони 2021 йилда жами 1 715 067 нафар ташриф буюрган бўлса, 2022 йил 6 ой ичида 1 780 347 нафарни ташкил этди.
Жумладан, Қозоғистондан ўтган йили 565 334 нафар, 6 ойда туристлар сони 534 851 нафарни ташкил этди. Қирғизистондан ўтган йили 652 166 нафар, бу йили 6 ой ичида 548 815 нафарга етган, Тожикистондан 288 211 нафар, бу йили 493 617, Озарбайжондан 2 890 нафар, бу йили 3 976 нафарга етди. Бундан кўриниб турибдики, бу йили 6 ой ичида туристларнинг ташрифи 2021 йилда бир йиллик кўрсаткичдан ҳам ошмоқда.
Янгиликлар лентаси
0