Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Юқори қон босими билан юрадиган одамлар энг кўп йўл қўядиган хатолар

© pixabay.com/Bru-nOПоваренная соль
Поваренная соль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2022
Oбуна бўлиш
Шифокор Мясников юқори қон босими юқори бўлган одамлар энг кўп йўл қўйдиган хатоларни айтди.
Шифокор ва бошловчи Александр Мясников ва терапевт Алла Осипова “Россия 1” телеканали эфирларидан бирида юқори қон босимида юрадиган одамларнинг энг кўп йўл қўядиган хатоларини айтишди
Шифокорларнинг сўзларига кўра, ўзбошимчалик билан дори-дармонлардан воз кечиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Унда инсультга чалиниш эҳтимоли ортади. Дорилар дозасини ўзгартириш ёки қабул қилмаслик борасида, албатта, даволовчи шифокор, мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.
Шунингдек, юқори қон босимида туз ва шакарни кўп истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади. Мясниковнинг айтишича, бу маҳсулотларни чеклаганда, қон босими ҳатто дори-дармонларсиз меъёрга келиши мумкин.
“Истеъмол қилинадиган ош тузи меъёри 5 грамм. Юқори қон босимидаги инсонлар эса уч грамм ош тузи истеъмол қилиши керак”, - дейди Мясников.
Шунингдек, гипертонияга чалинганлар турли ўтлар ва гиёҳлар билан даволанишга уринмаганлари маъқул. Бир пайтнинг ўзида турли гиёҳлар ва дорилар билан даволаниш сабаб жигарни заҳарлаш мумкин. Шу билан бирга, Мясников гипертонияга чалинганларга иван-чой фойлали бўлишини айтиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0