Абитуриентлар учун муҳим маълумотлар жамланган махсус бот ишга туширилди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишПриемная кампания
Приемная кампания  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Oбуна бўлиш
Махсус ботда фанлар мажмуаси, қабул квоталари, ўтиш баллари каби маълумотлар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Абитуриентлар учун керакли маълумотларни ўзида жамлаган махсус бот ишга туширилди.
@eduuzuniversalbot манзилида қуйидаги маълумотларни топиш мумкин.
Бакалавр:
Фанлар мажмуаси—2022;
Қабул квоталари—2022 (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий);
Ўтиш баллари—2021 (ҳудудлар, йўналишлар кесимида).
Магистратура:
Фанлар мажмуаси—2022;
Қабул квоталари—2022
Ўтиш баллари—2021 (ОТМ кесимида).
Шунингдек, хорижий ҳамда нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича 2022 йил учун ўтиш баллари, профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳақида маълумот, уларга янги ўқув йилида ўқишга қабул қилиш бўйича қабул квоталари ҳамда фанлар мажмуасини билиб олиш ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари очиқ майдонда ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0