Андижонда 37 киши овқатдан заҳарланди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота скорой помощи в Москве
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Oбуна бўлиш
Беморларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилган, бироқ ҳозирда уларнинг умумий аҳволи қониқарли.
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Андижоннинг Қўрғонтепа туманида 37 киши фаст-фуддан заҳарланди. Бу ҳақида Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Матбуот хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 6 июль куни соат 12:10 да Қўрғонтепа туман Юқумли касалликлар шифохонасига 16 ёшли фуқаро Ғ. М. кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган.
Беморда зарурий тиббий муолажалар ўтказилиб, касаллик сабаблари ўрганилганда, у жорий йилнинг 5 июль куни туман марказида жойлашган “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасидан нонбyргер сотиб олиб, истеъмол қилгани маълум бўлган.
Шу куннинг ўзида соат 18:30 га қадар яна 16 нафар фуқаро юқоридаги шикоятлар билан туман Юкумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилишган. Барча беморларнинг ошқозони ювилиб зарурий тиббий муолажалар ўтказилган.
Беморларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилган, бироқ ҳозирда уларнинг умумий аҳволи қониқарли.
Кеча соат 23:00 ҳолатига шифохонага жами 37 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, беморларнинг 17 нафари даволанмоқда, қолган 20 нафари умумий ҳолатига кўра тиббий кузатувга олинган.
Хабарга кўра, касалликка сабаб бўлган омилларни аниқлаш мақсадида “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли 3 та шохобча фаолияти шу куннинг ўзида вақтинчалик тўхтатилди ва маҳсулотлар тайёрлаш хонаси ҳамда омборхонадаги маҳсулотлардан намуналар олиниб, Қўрғонтепа туман Санэпидхизмат лабораториясига текшириш учун юборилган.
Вилоят прокуратураси матбуот хизматига кўра, айни вақтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Янгиликлар лентаси
0