Бухоронинг 7 та обидаси Ислом олами маданий мероси рўйхатига киритилди

© SputnikДостопримечательности в Бухаре
Достопримечательности в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Oбуна бўлиш
Тарихий обидаларнинг рўйхатга олиниши мамлакатнинг бой маданий меросини бутун дунёга тарғиб этишда катта аҳамият касб этади.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Бухорода жойлашган маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олинди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Морокко қиролигида бўлиб ўтган ICESCO (IslamiC World Educational, Scientific and Cultural Organization) 10 сессиясида Бухородаги 7 та маданий мерос объекти рўйхатга олинди ва сертификатлар топширилди.
Ислом олами маданий мероси рўйхатига киритилган обидалар:
Исмоил Сомоний мақбараси;
Чор Бакр;
Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари;
Мағоки Аттор масжиди;
Пойи калон ансамбли;
Қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари;
Тошсарой мадрасаси.
“Мамлакат тарихига оид обидаларнинг ICESCO рўйхатига олиниши бой маданий меросни бутун дунёга тарғиб этишда катта аҳамият касб этади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ICESCO ислом оламининг 9 сессиясида Қўмитага аъзо давлатлар томонидан Ислом олами мероси рўйхатига киритиш учун номзодлар таклиф этилганди.
Унда Ўзбекистондан ташқари, Иордания(1та), Эрон (5 та), Бангладеш (3 та), Жазоир (1), Ироқ (5 та), Фаластин (7 та), Қатар (3 та), Камерун (1 та), Ливия (16 та), Миср (3 та), Марокаш (6 та) давлатларида жойлашган обидалар ҳам Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилган.
Янгиликлар лентаси
0