Жамият

Ўзбекистон илк бор ЮНЕСКО бошқарув органига сайланди

© Пресс-служба Министерства туризмаУзбекистан впервые избран членом Межправительственного комитета по охране нематериального культурного наследия ЮНЕСКО
Узбекистан впервые избран членом Межправительственного комитета по охране нематериального культурного наследия ЮНЕСКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ЮНЕСКОдаги сайловда Европанинг бир қатор давлатларини ортда қолдирди.
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Ўзбекистон биринчи марта ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош қароргоҳида (Парижда) бўлиб ўтаётган “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенсияга аъзо бўлган давлатлар Бош ассамблеясининг 8-сессиясида Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага аъзоликка сайланди”, дейилади хабарда.
© Пресс-служба Министерства туризмаУзбекистан впервые избран членом Межправительственного комитета по охране нематериального культурного наследия ЮНЕСКО
Узбекистан впервые избран членом Межправительственного комитета по охране нематериального культурного наследия ЮНЕСКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Узбекистан впервые избран членом Межправительственного комитета по охране нематериального культурного наследия ЮНЕСКО
Қайд этилишича, ЮНЕСКОнинг иккинчи минтақавий сайлов гуруҳида (Шарқий Европа ва МДҲнинг айрим давлатлари) иккита бўш ўрин учун бешта номзод – Ўзбекистон, Болгария, Босния ва Герсеговина, Словакия ҳамда Эстония ўзаро кураш олиб борган.
Ўзбекистон учун энг кўп давлат овоз берган – 105. Бошқа рақобатчи давлатлар қуйидагича овоз олган: Словакия (94 – иккинчи бўш ўринга сайланган), Эстония (69), Болгария (26), Босния ва Герсеговина (9).
Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг асосий вазифалари - Конвенсия мақсадларини илгари суриш, илғор тажрибалар бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар беришдан иборат.
© Пресс-служба Министерства туризмаУзбекистан впервые избран членом Межправительственного комитета по охране нематериального культурного наследия ЮНЕСКО
Узбекистан впервые избран членом Межправительственного комитета по охране нематериального культурного наследия ЮНЕСКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Узбекистан впервые избран членом Межправительственного комитета по охране нематериального культурного наследия ЮНЕСКО
Қўмита иштирокчи-давлатлар томонидан номоддий меросни рўйхатга киритиш тўғрисидаги сўровларни, шунингдек, дастурлар ва лойиҳалар бўйича таклифларни кўриб чиқади.
Қўмита халқаро ёрдам кўрсатишга ҳам масъулдир. Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита Конвенцияни амалга оширишга тайёргарлик кўради, асосан, оператив кўрсатмалар тўпламини ва Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш режасини ишлаб чиқиш Конвенциянинг 25-моддасида белгиланган. У ушбу ҳужжатларни Бош Ассамблеяга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Ҳозирги кунга қадар ЮНЕСКО конвенциясига 180 та давлат аъзо бўлган. Ўзбекистон Республикаси ушбу конвенцияга 2008 йилда қўшилган. Унинг аъзолари 4 йил муддатга сайланади. Аъзоларнинг ярми ҳар 2 йилда қайта сайланади.
Янгиликлар лентаси
0