Ўзбекистон ва БАА йирик логистика кластери яратишади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Oбуна бўлиш
Логистика ва юк ташиш соҳасида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Абу-Дабининг “AD Ports Group” компанияси ва Саноат Энергетика Гуруҳи (СЭГ) логистика ва юк ташиш соҳасида янги бизнес очиш учун қўшма корхона ташкил этади.
Қўшма корхона икки компания логистика ва экспедиторлик хизматлари, юк ташиш, контейнер омборлари, омборхоналар ва бошқа логистика инфратузилмаларини ривожлантириш, шартномавий логистика ва божхона расмийлаштируви соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имконинин беради.
Яқин келажакда томонлар логистика маркази негизида озиқ-овқат ва халқ истеъмол товарларининг транспорт оқимини ташкил этиш орқали унинг фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида AD Ports Group Ўзбекистонда ўзининг биринчи хорижий ваколатхонасини очади.
“Ушбу келишув Ўзбекистон билан стратегик шериклигимизни мустаҳкамлайди. Биз асосий логистика муаммоларини ҳал қилиш ва мамлакатда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш учун AD Ports Group тажрибаси ва ресурсларидан фойдаланишдан мамнунмиз. Биз янги ишлаб чиқариш-сотиш занжирларини яратиш ва янги савдо йўлларини очиш орқали мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини кенгроқ очишга ҳисса қўшишимиз мумкинлигига ишонамиз”, дейди “AD Ports Group” раиси Фалаҳ Муҳаммад Ал Аҳбобий Жаноби Олийлари.
Унинг сўзларига кўра, иқтисодий марказлар ва логистика марказларини яратиш бўйича компания салоҳияти ихтисослаштирилган озиқ-овқат маркази, ички портлар ва омборларни яратишда самарали иш беради.
“Янги қўшма корхоналар орқали жаҳон бозорига янада кенгроқ маҳсулот турларини олиб чиқиш имкониятига эга бўламиз, бу ҳам мамлакатимиз сиёсатига, ҳам СЭГни вертикал интеграциялашган компанияга айлантириш сиёсатига тўлиқ мос келади. Ҳамкорликда илғор рақамли хизматлар билан жиҳозланган ва жаҳон миқёсидаги логистика объектлари, жумладан, транспортлараро юк жўнатмалари томонидан қўллаб-қувватланадиган янги савдо коридорлари яратилади”, дейди Саноат Энергетика Гуруҳи директорлар кенгаши раиси Бахтиёр Фазилов.
Қайд этилишича, ушбу келишув Ўзбекистонда янги иш ўринлари яратиш, савдо қилиш ва ривожланиш учун янги имкониятлар эшикларини очади.
Янгиликлар лентаси
0