Жамият

Қурбон ҳайити куни метро тонг соат 04:00дан ишлай бошлайди

© Pexels.com/Nicole Ashley Rahayu DensmoorТашкентское метро
Ташкентское метро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қолган дам олиш кунлари - 10-,11-,12 июлда метро жадвал асосида, яъни соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Тошкент метрополитени 9 июль - Қурбон Ҳайити куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида тонгги соат 04:00 дан ўз фаолиятини бошлайди.
“Поездлар тонгги 04:00 дан кечки соат 00:00 га қадар ўз иш фаолиятини олиб боради”, дейилади хабарда.
Шунингдек, 10-,11-,12 июль кунлари дам олиш куни учун тасдиқланган жадвал асосида яъни соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилаётгани маълум қилинганди.
Шу муносабат билан 7-бекат 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди.
Янгиликлар лентаси
0