Табиий бойликларни қонунга хилоф равишда қазиб олаётган шахс жавобгарликка тортилди

© Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизматиСамарқандда канал ўзанидан ноқонуний равишда қора қум аралашмасини қазиб олаётган шахс жавобгарликка тортилди
Самарқандда канал ўзанидан ноқонуний равишда қора қум аралашмасини қазиб олаётган шахс жавобгарликка тортилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Oбуна бўлиш
Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида жарима белгиланган.
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Самарқанд вилоятидан оқиб ўтўвчи Дарғом канали ўзанидан қонунга хилоф тарзда қора қум аралашмасини қазиб олаётган шахс жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу кунларда Самарқанд вилояти бўйлаб ер ости ва ер усти табиий бойликларини ноқонуний талон-тарож этилишини олдини олиш мақсадида экологик рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
© Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизматиСамарқандда канал ўзанидан ноқонуний равишда қора қум аралашмасини қазиб олаётган шахс жавобгарликка тортилди
Самарқандда канал ўзанидан ноқонуний равишда қора қум аралашмасини қазиб олаётган шахс жавобгарликка тортилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Самарқандда канал ўзанидан ноқонуний равишда қора қум аралашмасини қазиб олаётган шахс жавобгарликка тортилди
“Рейд тадбири давомида Тойлоқ туманининг Дўлта қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом канали ўзанидан Бадал қишлоғида яшовчи фуқоро Э.А қонунга хилоф тарзда ўз бошқарувида бўлган техника воситаси ёрдамида қора қум аралашмасини қазиб олаётгани аниқланди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблашнинг 30 баробари миқдорида жарима белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0