“Толибон”* Ўзбекистонга келиб тушган снарядлар бўйича муносабат билдирди

Oбуна бўлиш
Забиҳуллоҳ Мужоҳидга кўра, толиблар уларни ҳибсга олиш ва жазолаш учун қидирув ишларини бошлаган.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудига Афғонистон томонидан келиб тушган 5 та ракета икки дўст мамлакатлар ўртасида ихтилоф яратмоқчи бўлган доиралар ишидир. Бу ҳақда “Толибон”* Маданият ва ахборот вазири Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
“Термизга Афғонистон ҳудудидан ракета ҳужумини уюштирганлар дўст Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилган”, дейди вазир.
Забиҳуллоҳ Мужоҳидга кўра, толиблар уларни ҳибсга олиш ва жазолаш учун қидирув ишларини бошлаган.
Маълумот учун, 5 июль куни соат 16:20 да Ўзбекистон ҳудудига Афғонистон томонидан 5 та снаряд келиб тушди.
Ўзбекистон ТИВнинг билдиришича, ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0