Тошкент метросининг 7-бекати вақтинча ёпилади

© “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати Тошкент метросининг 7-бекати вақтинча ёпилади
Тошкент метросининг 7-бекати вақтинча ёпилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Oбуна бўлиш
11 июль кунидан августга қадар Ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. 11 июлдан 18 июлга қадар Тошкент метроси Ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекати ёпилади. Бу ҳақида “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-Ф сонли фармойиши талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен Ер усти ҳалқа йўлининг 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Шу муносабат билан 7-бекат 11 июль кунидан 18 июль кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати “Дўстлик-2” бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
Шунингдек, 2022 йил 11 июль кунидан августга қадар Ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0