Тошкент халқаро молия марказ сифатида ривожланади

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Памятник Амиру Тимуру
Ташкент. Памятник Амиру Тимуру - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Oбуна бўлиш
Мутахассислар томонидан жаҳон андозалари ва инфратузилмасига эга халқаро молия марказини пойтахтда ташкил этиш таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Тошкентда халқаро молия марказга алйнтирилади. Бу ҳақида пойтахтда бўлиб ўтаётган “Тошкентда халқаро молия марказини ташкил этиш: ривожланиш модели ва фаолиятнинг асосий йўналишлари” стратегик сессиясида маълум бўлди.
Халқаро молия марказининг асосий мақсади инвесторларни жалб этиш ва Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини илгари суришдан иборат.
Бундан ташқари, лойиҳа мамлакатда халқаро банклар, молия институтлари, юридик, консалтинг ва инвестиция компанияларига қулай фаолият юритиш имконини берадиган ноёб молиявий ва ҳуқуқий экотизимни яратишга қаратилган.
“Биз Тошкентни халқаро молия маркази сифатида ривожлантириш, унинг фаолият йўналиши ва ихтисослашувининг концептуал моделларини шакллантирганмиз ва уни тақдим этишдан мамнунмиз. Марказ ташкил этиш масаласи мураккаб эканини тушунамиз. Шунингдек, у молия бозори, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг солиқ ва ҳуқуқий тизими, шаҳар инфратузилмаси масалалари билан боғлиқ. Ва буни фақат биргаликда ҳал қилиш мумкин”, дейди Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш бўйича маслаҳат гуруҳи эксперти Алена Долгова.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ХММлар жойлашган мамлакатда глобал инвесторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича хизматларнинг кўп функцияли платформалари ҳисобланади.
Мутахассислар жаҳон андозалари ва инфратузилмасига эга айнан шундай марказни Тошкентда ташкил этишни таклиф қилмоқда.
Бугунги кунда дунёда 120 га яқин бундай марказлар мавжуд. Тошкент халқаро молия маркази Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0