Дунёда

Украин миллатчиларининг етакчилари порахўр, ўғри ва арақхўр бўлишган - разведка

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишМолодой человек на фоне украинского флага
Молодой человек на фоне украинского флага - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
1930 - йилларда Совет ҳокимиятидан Узоқ Шарққа қочган украин миллатчиларининг етакчилари порахўрлик, ўғрилик ва ичкиликбозлик устида қўлга тушган.
1930 - йилларда Совет ҳокимиятидан Узоқ Шарққа қочган украин миллатчиларининг етакчилари порахўрлик, ўғрилик жиноятлари устида қўлга тушган, арақхўр бўлган.
Аммо шунга қарамай, улар япон разведкаси томонидан сердаромад енгил иш билан таъминланган.
Бу ҳақида РИА Новости'га Федерал Хавфсизлик Хизмат Приморьедаги бошқармаси томонидан илк бор ошкор этилган махфий ҳужжатлардан маълум бўлди.
Ошкор этилган материаллар орасида 1945 йил кузида Совет ҳарбий контрразведкаси СМЕРШ да “Украина миллий мустамлакаси” деб номланган ташкилот раҳбарлари устидан ўтказилган тергов протоколларининг фотонусхалари бор.
“Украина миллий мустамлакаси”га 1943 йилда Манчжуриянинг милитаристик Япония томонидан босиб олинган ҳудудларига муҳожирлик қилган украин миллатчилари томонидан асос солинган.
Ташкилотнинг асосий мақсади Приморьени Совет Иттифоқидан тортиб олиш ва у ерда Украина миллатчи давлатини шакллантириш учун СССРга қарши фаол курашиш бўлган. Бу борада миллатчилар Япония ва Гитлер Германиясининг ёрдамига умид боғлашган.
Янгиликлар лентаси
0