Дунёда

Бу йилги ҳаж 1 млн зиёратчи билан чекланди

© AFP 2022 / Christina AssiМусульманские паломники молятся у Каабы в Большой мечети в Мекке
Мусульманские паломники молятся у Каабы в Большой мечети в Мекке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Саудия давлати барча имкониятларини ҳаж тизимини сақлашга йўналтирди.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Маккада Буюк ҳажнинг катта 46-симпозиуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
“Пандемиядан кейинги ҳаж: маросимлар ва ғамхўрлик" номли тадбирда Қиролликдан ва мусулмон оламидан маърузачилар, олимлар, ҳуқуқшунослар ва уламолар иштирок этишди.
Бу йилги Буюк ҳаж симпозиуми икки кун давомида сессиялар, мунозаралар ва маърузаларни ўз ичига олди.
Қайд этилишича, бу йилги ҳаж Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиясига биноан 1 миллион зиёратчи билан чекланган.
Икки муқаддас масжид ишлари бошқармаси раиси шайх доктор Абдул Раҳмон Ал-Судаис Саудия давлати барча имкониятларини ҳаж тизимини сақлашга йўналтирганини айтиб ўтди.
Шунингдек, у ҳаж маросимларини сиёсий шиорлар ёки намойишларга айлантириш таъқиқлангани ва ҳажни инсоф, адолат ва тинчлик белгиси сифатида амалга ошириш кераклигини таъкидлади.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ ар-Рабиа Саудия раҳбариятининг пандемия шароитида ҳажни давом эттириш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолади.
"Биз 2020 йилда ҳаж маросимларини ўтказмасликни тавсия қилдик. Бироқ, Қирол Салмон ушбу маросимни тўхтатмасликка ва зиёратчилар сонини 1000 кишигача чеклашга қарор қилди. Ҳаж зиёрати эса зиёратчининг хавфсизлигини кафолатловчи барча огоҳлантириш ва профилактика чораларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиб, натижалар далда берувчи ва ишончли бўлди", дейди ар-Рабиа.
Эслатиб ўтамиз, Саудия ҳукумати ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилди. “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0