Иқтисод

Челябинск вилояти Тошкентда шоу-рум очади

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишНабережная реки Миасс. Город Челябинск
Набережная реки Миасс. Город Челябинск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аввалроқ Рязань ва Уляновск вилоятлари томонидан ҳам шунга ўхшаш шоу-румлар очилганди.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Челябинск вилояти август ойида Тошкентда минтақавий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари шоу-румини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, шоу-румнинг очилиши кеча Москвада бўлиб ўтган Россия экспортини қўллаб-қувватлаш минтақавий марказларининг (ЭҚМ) экспорт лойиҳалари муҳокамаси чоғида маълум бўлган.
Тадбир Савдо вакиллари ҳафталиги доирасида Россия Саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилди.
Унда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев иштирок этди. У бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан биргаликда ЭҚМнинг ҳар бир вакили билан алоҳида истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди.
Савдо ваколатхонаси ушбу иш формати ўз самарадорлигини аллақачон исботлаганини таъкидлади.
Илгари шунга ўхшаш шоу-румлар Рязань ва Уляновск вилоятлари томонидан очилганди.
Янгиликлар лентаси
0