Иқтисод

Кимё саноати илк бор йилни фойда билан якунлади

© Foto : Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сурункали зарар билан ишлаган кимё саноати 2021 йилни 1,6 триллион сўм соф фойда билан якунлаган.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Ўзбекистон кимё саноати ўтган йилда илк бор фойда билан якунлади. Бу ҳақида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ж.Мирзамаҳмудовнинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга топширган ахборотидан маълум бўлди.
Ҳисоботда қайд этилишига кўра, илгари сурункали зарар билан ишлаган бу тармоқ, 2021 йилни 1,6 триллион сўм соф фойда билан якунлаган. Охирги 3 йилда ишлаб чиқариш 1,5 баравар, экспорт эса 2 баравар ошган.
2022 йилнинг олти ойида жамият корхоналари томонидан қарийб 7 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланиб, ишлаб чиқариш 11 фоиз ўсган, 218 миллион долларлик товарлар экспорт қилинган. Йил якунигача ишлаб чиқаришни 14 триллион сўм, экспортни 425 миллион долларга етказиш режалаштирилган.
© Foto : Пресс-служба президента УзбекистанаПредседатель правления акционерного общества “Узкимёсаноат” Журабек Мирзамахмудов
Председатель правления акционерного общества “Узкимёсаноат” Журабек Мирзамахмудов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Председатель правления акционерного общества “Узкимёсаноат” Журабек Мирзамахмудов
Шунингдек “Ўзкимёсаноат” АЖ раиси соҳада ишга тушириш режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар бўйичаҳам маълумот берди.
“Йил якунига қадар 400 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 9 та лойиҳа ишга туширилади. Жумладан, “Навоийазот”да метилцеллюлоза, техник газ, суюқ минерал ўғитлар, Чирчиқ кимё технопаркида кўпикли полипропилен, органик ўғитлар ва полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади”, дейилади хабарда.
Президент янги лойиҳаларни фақат хусусий инвестициялар иштирокида амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. 5 та кимё кластерида камида 1 миллиард долларлик лойиҳалар портфелини шакллантириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев акциядорлик жамиятига қарашли корхоналарни хусусийлаштиришни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Янгиликлар лентаси
0