Россия

Мариуполь аҳолиси Россияда реабилитация қилинмоқда - видео

Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса "Олимп".
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса Олимп. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Озод қилинган Мариуполдан ўн битта оила Москва яқинидаги Солнечногорскда яшамоқда. Меҳмонлар “Олимп” спорт комплексида қандай дам олишмоқда. Батафсил Sputnik репортажида
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik, Сергей Лесков. Яқинда украина миллатчиларидан озод қилинган Маруполь шаҳрининг бир неча оиласи Москва вилоятида дам оишмоқда.

Омадимиз бор экан, омон қолдик

Марказ меҳмонлари интервьюда отишмалар ва ҳафталаб жон сақлашга мажбур бўлган зах ертўлалар ҳақида сўрамасликни илтимос қилишди. Айтишларича, бундай хотиралар кўп. Кўпчилик яқинлари, дўстларидан айрилган, уйлари вайрон бўлган.
“Буни сўз билан тарифлаб бўлмайди. Украин аскарлари биз билан жуда шафқатсиз муносабатда бўлишди. Россия ва ДХР ҳарбийлари келгунига қадар шундай бўлди, кейин анча вазият яхшиланди”, - дейди мариуполлик аёл Светлана Белых Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда.
Светлана реабилитация марказига қизи билан келган. Бу ерда эркаклар йўқ, фақат аёллар ва болалар. Унинг айтишича,унинг дастлаб бу ердаги тинчликка кўникиши қийин кечган. Ва у суҳбат пайтида учаётган самолетни кўрса жим бўлиб қолади. Айтишича, у қўрқувдан ҳалигача халос бўлмаган, болалар эса бундай овозни эшитишса, йиғлашни бошлашади.
“Биз билан рухшунос ишлаяпти, у болалар, оналар учун жамоавий машғулотлар олиб боряпти. Бундай сеанслардан кейин анча яхши бўламиз. Қўрқувлар, безовталиклар йўқолади. Айримлар Мариуполга қайтиб кетди, ҳозир уни тиклаш ишларида қатнашишяпти”, - дейди реабилитация марказининг яна бир меҳмони Анна Константинова
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса "Олимп".
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса Олимп. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса "Олимп".

Худди ўз одамларидек қабул қилишди

Марказга келганларнинг барчаси кечаю кундуз шифокорлар назоратида. Дам олувчилар (аҳоли уларни қочқин деб атамасликни сўрашди) тиббий хизматлар орасида асосан тиш шифокорига мурожаат қилишмоқда. Кўнгиллилар ва марказ маъмурияти агар зарурат туғилса, жиддий тиббий ёрдам кўрсата олади.
“Москвада бир қизга қалқонсимон без бўйича жарроҳлик амалиёти ўташди, яна бир қизнинг қулоғини операция қилишди. Ва бунинг ҳаммасини бепул бўлди, шифокорлар ёрдам беришди”, - дейди Анна Константинова.
Марказнинг бир хонасида бир нечта одам яшайди. Ҳар бирида кондиционер, телевизор бор. Ҳар бир қаватда кир ювиш ва душ хоналари, кичик ошхона мавжуд. Гарчи бу ерда кўп марталик овқатланиш тартиби бўлсада, “Олимп” директори, “Солнечнегорск шаҳар ГТО комплекси” волонтерлар маркази координатори Павел Игнатенконинг айтишича, алоҳида ошхона- “реабилитация дастурининг элементларидан бири”.
Унинг сўзларига кўра, таомларнинг бир қисмини меҳмонларнинг ўзлари тайёрлашади. Кўпчилик яшаш муддати давомида ишга жойлашади ва маош олади. Маҳаллий кафеларда ишлайди, спорт зали ва бассейнда инструкторларга кўмаклашади. Буларнинг барчаси меҳмонларнинг аста-секин одатий тинч ҳаёт тарзига кўникишлари учун қилинган.
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса "Олимп".
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса Олимп. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2022
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса "Олимп".
“Бу одамларни бирлаштириш учун қилинади, улар ўз ҳаёт тарзларини яратишади. Чиндан ҳам яхши самара беради. Одам ўзини меҳмондек эмас, балки ўз уйидагидек ҳис қилади. Меҳнат фаолияти ҳам реабилитация дастурига айнан шу сабабли киритилган. Кўпчиликнинг ниманидир бепул олаётганидан ўзини ноқулай ҳис қилаётгани сездик”, - дейди Павел Игнатенко.

Дам олишдан сўнг- уйга, шаҳарни тиклашга

Хуллас, бу ерда ўйин-кулгулар ҳам етарли. Катта спорт зали, бассейн дам олувчилар ихтиёрида. Марказдан икки қадам нарида- Сенеж кўли. Ва албатта, ҳар куни экскурсиялар. Масалан, марказ меҳмонлари Қизил Майдонда, циркда, турли музейларга боришган, Россия кунини нишонлашган.
“Яқиндагина биз ибодатхоналар, монастирларда бўлдик. Яна Воробьева тоғларига борамиз ва сув трамвайида Москва дарёси бўйлаб сайр қиламиз. Биз бахтлимиз. Бу ерда зерикишга қўйишмайди”, - таассуротларини сўзлаб берди Оксана Емельянова.
Солнечнегорскда Мариуполь аҳолиси учун реабилитация дастури 30 кунга режалаштирилган. Дам олувчиларнинг айтишича, кейин улар ортга қайтишмоқчи, иш кўп, яна шаҳарни тиклаш ҳам керак.
Реабилитация марказининг Sputnik га хабар беришича, айни пайтда мариуполлик меҳмонларнинг янги учинчи сменасига тайёргарлик бошланган.
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса "Олимп".
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса Олимп. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Одиннадцать семей из освобожденного Мариуполя проходят реабилитацию подмосковном Солнечногорске на базе спортивного комплекса "Олимп".
Янгиликлар лентаси
0