Дунёда

Маймунчечакдан иккита янги ўлим ҳолати қайд этилди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПредупреждающая табличка на двери лаборатории имени Ричарда Лугара в Грузии.
Предупреждающая табличка на двери лаборатории имени Ричарда Лугара в Грузии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йил бошидан бери маймунчечакдан ўлганларнинг умумий сони уч кишига етди.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечакдан иккита янги ўлим ҳолатини аниқлади.
ЖССТ 7 июль кунги ҳисоботига кўра, йил бошидан бери маймунчечакдан ўлганларнинг умумий сони уч кишига етди. Учала ўлим ҳам Африкада қайд этилган.
Ҳисоботда касалланганлар сони 77 фоизга ошиб, 6027 нафарга етгани айтиб ўтилган. Қайд этилишича, касалланганларнинг аксарияти Европа минтақасида учрамоқда.
Янгиланган ҳисобот вирус юқтирганларнинг 99 фоиздан ортиғи эркаклар эканлигини кўрсатди.
Дунёда янги эпидемия авж олиш хавфи мавжудлиги туфайали, ЖССТ июль ойининг учинчи ҳафтасида Қўмита мажлиси ташкил қилиб, унда соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда вазият эълон қилишни таклиф қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0