Жамият

Нефть ва газ соҳасида таълим кластери ташкил этилди

© Ухтинский государственный технический университетСтудент направления "Нефтегазовое дело" в Ухтинском государственном техническом университете
Студент направления Нефтегазовое дело в Ухтинском государственном техническом университете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Соҳада фаолият олиб бораётган ходимлар бакалавриат ва магистратурада табақалаштирилган тўлов-контракт асосида мақсадли ўқитилади.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Ўзбекистонда нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди. Бу бўйича президент ПҚ–309-сонли қарорни имзолади.
Нефть ва газ соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш таълим кластерининг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади. Таълим кластери доирасида мактаб ўқувчилари ишлаб чиқариш корхоналари учун устувор касбларга йўналтирилади.
Шу мақсадда:
аниқ ва табиий фанлар бўйича ихтисослаштирилган ўқув режаси жорий қилинади;
ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилади.
фан ва мавзулар амалиётга йўналтирилади;
талабаларда мустақил таълим олиш кўникмалари шакллантирилади;
хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари улуши оширилади.
2022/2023 ўқув йилидан Таълим кластери таркибига кирувчи профессионал ва олий таълим ташкилотларидаги ўқувчилар ва талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари жорий этилади.
Шунингдек, ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида мақсадли ўқитиш тартиби жорий этилади.
Ўқишга ишлаб чиқариш корхоналарида камида 5 йил иш стажига эга ходимлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан берилган тавсияномаси асосида қабул қилинади. Бунда талаба ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқийди ва кейинчалик ўзи ишлаб турган корхонада камида 3 йил ишлаб бериши керак бўлади.
Янгиликлар лентаси
0