Колумнистлар

Нега Ғарб Украинада НАТО қуролларининг қора бозорини тўсатдан "сезиб" қолди?

© Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy / Фотобанкка ўтишОружие иностранного производства, найденное в подвалах комбината "Азовсталь" в Мариуполе
Оружие иностранного производства, найденное в подвалах комбината Азовсталь в Мариуполе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украинада НАТО қуролларини пуллашаётганини фош этувчи хабарлар серияси- тўсатдан Ғарбнинг “кўзлари очилган”и эмас, балки Киевга ҳарбий ёрдамни аста-секин тўхтатиш учун қулай баҳонасидир.
НАТО мамлакатлари Россия махсус операцияси давомида санкцияларнинг самарасизлиги ва ленд-лизнинг келажиги йўқлигига ишонч ҳосил қилди.
Ғарбнинг Киев режимига кўрсатган сахийлиги аслида аниқ мақсадларни кўзлаган - Россияни “сўнгги украин қолгунича” давом этадиган жангда заифлаштириш. Агар ҳарбий ҳаракатлар бу мақсадга эришмаётган, Россия Федерацияси ҳарбий қудрати ва муваффақиятини намойиш этиб, Украинанинг катта ҳудудларини назорат қилаётган экан, демак миллиард долларлар ва евролар ҳавога учиб кетяпти. АҚШ ва НАТО эса бундай хайр-саҳоват ишлари билан шуғулланмайди. Шерикларнинг ленд-лиз ва Украина Қуроллари Кучларини молиялаштиришни қисқартириши муқаррар. Бу учун баҳона эса доим бор.
Болгария Bulgarian Military сайти 5 июль куни порахўр украин ҳарбий хизматчиларининг Россия томонга иккита 155-мм ўзиюрар француз CAESAR гаубицаларини 240 минг долларга сотгани ҳақида хабар берди. Техникаларнинг асл нархи эса 14 миллион АҚШ долларида. Javelin бутун комплекси тахминан қарийб 470 минг доллар туради.
Shūkan Gendai нашри Япония иқтиқодиёт разведкаси собиқ раҳбарининг огоҳлантиришини эълон қилди: “Ҳозир Америка ва Ғарб қурол етказиб бераётган Украина аслида Совет Иттифоқи парчалангандан кейин тарихан қуролларни ноқонуний сотиш маркази бўлган”, ва бугун ҳам Киевга етказилаётган НАТО қуроллари Украинадаги тамомила бошбошдоқлик ва порахўрлик сабаб “қора” оқимлар билан бутун дунёга тарқаляпти, жиноятчилар, террористлар қўлига тушяпти. Бу ерда сўз назоратсиз қолган минглаб Stinger- кўчма зенит ракета комплекслари, Javelin ва NLAW - танкка қарши ракета тизимлари, юзлаб Switchblade ва Phoenix Ghost- учувчисиз аппаратлари ва яна кўплаб юқори технологияли, компакт ва ўта хавфли қуроллар ҳақида кетмоқда.
The Washington Post газетаси хабар бермоқда: “Украинага кенг миқёсда қурол етказилиши қурол контрабандасининг келиб чиқиши хавфини юзага келтирмоқда”. Ғарбникими, фарқи йўқ қаерники, Украинада ҳар қандай қурол тез-тез “йўқолмоқда” ва Осиё, Африка мамлакатларига сотилмоқда. Француз ҳарбий раҳбарларидан бири Украинани ғарб қуроллари билан тўйинтиришнинг “тескари таъсири”ни шундай прогноз қилди: “Javelin лар билан банк ўмаришганда ҳеч нарса кўнглимизга сиғмай қолади”.

Интерпол Болтиқда уруш бошланишини прогноз қилмоқда

Украинанинг “ортиқча” қурол ва ўқ-дориларни Осиё ва Африка мамлакатларига демпинг орқали сотиш тизими 1990 йилларнинг бошларида бошланган. Украина Қуролли Кучлари талон-тарож ишларини яширишда қилинган чала уринишлар бир нечта президентлик жамоаларининг асосий “нони” бўлди. Ва бу АҚШ ва НАТО учун сир бўлиши мумкин эмас эди. Шунчаки, америкаликлар ва европаликлар ўша пайтларда бу каби “харажатлар”га кўз юмган.
Пентагон таҳлилчиси Карен Квятковскининг таъкидлашича, Киевнинг Ғарб қуролларини қора бозорга “қайта экспорт қилиши” ни бошиданоқ билиш мумкин эди, чунки Украина Қуролли Кучлари катта ҳажмдаги НАТО қуролларини фойдаланишга, ўз стратегиясига бирлаштиришга тайёр эмас. Украинанинг НАТО стандартидаги қуролларни қайта сотиш ҳолатлари 2015-2016 йиилларда Донбассдаги саккиз йиллик ҳарбий ҳаракатлар давомида ҳужжатлаштирилган.
Бугунги кунда Украинада юзага келган вазият катта ҳудуддаги жанговар ҳаракатлар кўлами, алоҳида логистика линияларига эга бўлган кўп сонли турли хил ҳарбий тузилмалар туфайли ташқи назорат остида эмас. Уруш ҳаммасини ҳисобдан чиқаради. Жангда қанча қурол ишлатилган ёки йўқолган ва қанчаси “ортиқчалик қилиб” сотилган - аниқлаш мумкин эмас. Киев учун ленд- лиз - очил дастурхон. Украина Хавфсизлик хизмати тергови замонавий Ғарб қуролларини шу жумладан ГУР каналлари орқали сотишнинг бир нечта эпизодларига тегишли. Украинада қайта сотиш ишлари бўйича очилган ўнта жиноий иш тизимни ўзгартирмайди.
Интерполнинг таъкидлашича: “Украинадаги хорижлик ёлланма ҳарбийларнинг орасида ошкора мафиоз ташкилотлар аъзолари ҳам бор. Бу юқори технологияли қуролларнинг бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетишдек жиддий хавф келтириб чиқаради”. Ташкилот келтирган маълумотларга кўра, сўнгги ойларда Украина қора бозорида 300 мингга яқин қурол сотилган. Интерпол бош котиби Юрген Штокнинг айтишича, у Украинадаги можаро фонида Болтиқ минтақаси ҳамда Африка уруш театрларида ноқонуний қурол айланмасининг кучайишига шубҳа қилмайди.
АҚШ ленд-лизи ва Украинанинг назоратсиз “темир оқими” таъсири остида Европа каморра каби доимий ҳарбий ҳаракатлар зонасига айланиши мумкин. Халқаро жиноий кланларнинг таъсир доираларини қуролли равишда қайта тақсимлаш, мафияларнинг Stinger ва Javelin ёрдамида урушлари мумкин. Террорчилик фаолияти сифат жиҳатидан янги, трансконтинентал даражага чиқиши мумкин.
НАТО мамлакатлари Киев режими ҳарбий ҳаракатларини қўллаб, қандай ҳақиқатга дуч келишганини ҳамон англашмади. Ғарбнинг беъмани аксилроссия сиёсати сабаб, Украина дунё харитасидан ўчиши мумкин. АҚШ мудофаа вазири собиқ маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ҳамкасбларини шундай огоҳлантирмоқда. Ва бу ҳам ягона таҳдид эмас.
Россиянинг тўрт ойлик махсус операцияси давомида Украина Қуролли Кучларининг деярли барча ҳарбий техникалари йўқ қилинди- минлаб танклар, бронетехникалар, артиллерия воситалари, юзлаб РСЗОлар, самолетлар ва вертолетлар. Украина армиясининг тақдири ҳам Украина давлатчилигининг тақдирини акс эттиради.
Эслатиш жоиз, Киевга СССР дан мерос сифатида 8000 га яқин танк, 10 мингта ҳарбий машина, 20 мингта артиллерия, 1100та ҳарбий самолет ва 400 вертолет, Черномор флотининг юзлаб кемалари қолган. Ушбу арсеналнинг катта қисмини мустақилликнинг 15 йилларида Осиё ва Африка мамлакатларига сотиб юборишган. Украина мудофаа саноати корхоналари қуриб қолган ва ҳатто Совет ўқотар қуроллари учун патронлар ишлаб чиқаришни ҳам ўзлаштирмаган.
Кейинроқ, Киевда мамлакат суверенитетини, сўнгра Россияни арзонга сотишга уриниб кўришди. 1991 йилдаги каби яхши қўшничиликка қайтмасликка етиб келинди, АҚШ ва Европа бу каби (ҳалокатли) хатога йўл қўймаслик яхшироқ.
Украина Ғарбдан юқори технологияли оғир қуролларни сўраётганда ҳаммага тушунарлики, Украина Қуролли Кучларини улардан фойдаланишга тайёр эмас. Ва ҳарбий техника билан биргаликда НАТО мутахассисларини ҳам “етказиб бериш” даркор. Бу эса стратегиянинг асоси, Киев режимининг омон қолиш йўли ва Шимолий Атлантика альянсининг “яшаб қолиши”нинг ўзига жиддий таҳдиддир. Украинага ёрдам бериш учун бошланган геосиёсий ўйин аста-секин АҚШ ва НАТОнинг Россия билан тўғридан-тўғри ва кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларига айланмоқда. Москванинг “қарор-қабул қилувчи марказлар”га эҳтимолий зарба бериш ҳақидаги тўғридан-тўғри огоҳлантириши биринчи навбатда Вашингтон, Брюссель, Берлин, Варшава ва Лондонга тегишли. Иккинчи гипертовушли “Кинжал”нинг қаерга учиб боришини келинг тахмин қилмай қўя қолайлик.
Янгиликлар лентаси
0