Ўз ишимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим – Нарбаева Нукус воқеалари ҳақида

© Олий Мажлис Сенати матбуот хизматиТанзила Нарбаева
Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Oбуна бўлиш
Танзила Нарбаева Қорақалпоғистондаги воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила-аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Бугун, 8 июль куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ялпи мажлис аввалида Сенат раиси Танзила Нарбаева Қорақалпоғистондаги ҳолатларга муносабат билдирди.

“Қорақалпоғистонда айрим ноҳуш ходисалар содир бўлганидан ҳам барчангизнинг хабарингиз бор. Айрим кучларнинг қанчалик харакат қилишига қарамасдан бўлиб ўтган бу ҳодисалар ҳеч қачон халқимизнинг бирдамлигига раҳна сола олмаслигига гувоҳи бўлдик.

Шу билан бирга содир бўлган бу ҳолатда ҳаммамиз ўзимизга тўғри хулоса чиқаришимиз ва ўз ишимизни қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади”, - дейди Нарбаева.

Сенат раиси нутқи давомида президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратганини қайд этди.
“Куни кеча президентимиз ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратди. Аввало бу воқеалар барча масалалар халқ билан ҳамнафас тарзда ва ўз вақтида ечилишига барча давлат органлари ва идораларининг кучи ва ресурларини жалб қилиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммо ва масаланинг катта ва кичиги бўлмайди. Уларнинг ҳар бирини ечими муҳимдир. Ҳар қандай кичик деб қаралган масала ўз ечимини топмаган тақдирда, албатта бир куни катта муаммога айланади. Халқ вакиллари сифатида бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги учун биринчи навбатда биз масъулмиз! Мухтасар қилиб айтганда, ўз ишимизни танқидий қайта кўриб чиқишимиз лозим бўлади”, дея таъкидлади у.
Танзила Нарбаева Қорақалпоғистондаги воқеаларда қурбон бўлганларнинг оила-аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
“Фурсатдан фойдаланиб, Қорақалпоғистондаги воқеаларда қурбон бўлган ҳамюртларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига ўзим ҳамда сенаторларимиз номидан ҳамдардлик билдираман ва сабр тилайман, шифохоналарда даволанаётган фуқарорларимизга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз. Юртимиз доим тинч ва осойишта, халқимиз фаровон бўлсин!", деди Сенат раиси,
Янгиликлар лентаси
0