Жамият

Ўзбекистон аскарлари МДҲ ҳарбий ўйинларида совриндор бўлишди

© Пресс-служба Министерства обороны УзбекистанаIII Международные военно-спортивные игры между дружественными армиями государств-участников СНГ.
III Международные военно-спортивные игры между дружественными армиями государств-участников СНГ.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
МДҲ мудофаа вазирликлари кенгашининг 30 йиллиги муносабати билан армия ўйинлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Ўзбекистон аскарлари МДҲ III ҳарбий спорт ўйинларида илк медалларни қўлга киритди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар армиялари ўртасида III ҳарбий спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси вакиллари дастлабки медалларни қўлга киритди.
“Ҳарбийлаштирилган кросс” беллашувининг шахсий биринчилигида кичик сержант Бекзод Тошпўлатов 1-ўринни эгаллади. Кичик сержант Саида Абдумуминова эса 3-ўрин соҳибаси бўлди.
Мазкур баҳсларда Мудофаа вазирлиги терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қайд этди.
Шунингдек, “Шахсий қуролдан ўқ отиш” ўйинларида кичик сержант Яна Фатхи 275 очко билан мутлақ ғалабага эришди. Майор Дониёр Жуманов кучли учликдан ўрин олди. Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик вакиллар 2-ўринни банд қилди.
Айтилишича, вакиллар “Офицерлар учкураши”, “Армия қўл жанги” ва штат қуролидан ўқ отиш мусобақаларида ҳам иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0