Ўзбекистон энг кўп уран қазиб олувчи давлатлар қаторидан жой олди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишДобыча урановых руд в руднике
Добыча урановых руд в руднике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда йилига барқарор равишда 3,5 минг тонна уран ишлаб чиқарилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон 2021 йилда ҳам уран қазиб олувчи давлатлар рейтингидаги бешинчи ўрнини сақлаб қолди. Бутунжаҳон ядро ассоциацияси (WНA) 2021 йил Ўзбекистонда қазиб олинган уран ҳажмини, 2019 ва 2020 йилги кўрсаткичдан юқори эмаслигини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилда дунёда жами 48 332 тонна уран ишлаб чиқарилган. Ўтган йили қазиб олинган уран глобал талабнинг 77 фоизини қоплаган.
Энг кўп уран қазиб олувчи давлатлар рўйхатининг дастлабки ўринларидан Қозоғистон, Намибия (5753 тонна), Канада (4693 тонна), Aвстралия (4192 тонна) ва Ўзбекистон (3500 тонна) жой олган. Хусусан, Қозоғистонда 2021 йилда 22 минг тоннага яқин уран қазиб олинган, бу жаҳон етказиб беришнинг 45 фоизини ташкил этади. Таъкидлаш керак, Қозоғистон дунёда уран ишлаб чиқарувчи энг йирик мамлакатдир.
Ўзбекистонда йилига барқарор равишда 3,5 минг тонна уран ишлаб чиқарилмоқда. Хусусан, мамлакат 2020 ва 2019 йилларда ҳам 3,5 минг тонна, 2018 йилда эса 3,4 минг тонна уран ишлаб чиқарган.
Янгиликлар лентаси
0