Жамият

Қорақалпоғистонда узоқ масофадаги маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади

© pexels.com/Karolina GrabowskaМедицинский работник
Медицинский работник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Президент Қорақалпоғистонда 2022–2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш янада кучайтиришга оид қарор имзолади.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Қорақалпоғистонда узоқ масофадаги маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган ПҚ–310 сонли қарорда назарда тутилган.
Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:
Сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация маркази;
80 ўринли Болалар фтизиатрия санаторийси;
Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида 20 ўринли хирургия бўлими;
Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими негизида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиали;
Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида мавжуд ўринлар доирасида умидсиз оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган бўлим (хоспис).
2022 йил якунигача:
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда қўшимча 34 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади;
тез тиббий ёрдам хизмати 63 та янгитез тиббий ёрдам махсус автотранспортлар билан таъминланади.
2022 йил 1 сентябрдан:
кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиника филиаллари негизида 16 та оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади;
болалар орасида кўп учраётган касалликларни эрта аниқлаш мақсадида 2–10 ёшли болалар орасида гельминтоз, 12–15 ёшли қизлар орасида камқонлик касаллиги бўйича скрининг дастурлари жорий этилади.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича ўринбосарилавозими жорий этилди.
Вазир ўринбосари ўз фаолиятини устувор тарзда Оролбўйи минтақасида ташкил этади. У соҳага оид муаммоларни шаҳар ва туманларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда жойида ҳал этиб бориш учун тегишли чоралар кўрилишини таъминлайди.
Қолаверса, шу йил 1 июлданлепрозорийларда ишлайдиган барча ходимларнинг лавозим маошига 50 фоиз миқдорида устама белгиланади.
Қарорга кўра:
камида 3 йиллик иш стажига эга оилавий шифокорларни бирламчи бўғинда тор соҳа мутахассиси сифатида ишлаши учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади;
тиббиёт ОТМ битирувчилари ҳамда тиббиёт муассасалари мутахассисларини тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматида ишлаши учун Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади;
2022–2024 йилларда камида 75 нафар тиббиёт ходимлари нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилади.
Янгиликлар лентаси
0