Жамият

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди

© Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди
Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Танловда Россиядаги қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган 50 нафардан ортиқ номзод иштирок этган.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Гулистон шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида вилоятдаги хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерациясининг ООО “Велесстрой” компаниясига (қурилиш соҳаси) онлайн тарзда бўш иш ўринларига танлов бўлиб ўтган.
Россия Федерациясида "Пилот лойиҳаси" асосида қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган 50 нафардан ортиқ номзод иштирок этган.
Шундан 34 нафари касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинган.
Янгиликлар лентаси
0