Дунёда

Синдзо Абе суиқасд оқибатида вафот этди

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишВосточный экономический форум. День второй
Восточный экономический форум. День второй - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ Нара шаҳрида уюштирилган суиқасд оқибатида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Синдзо Абе унга қарши уюштирилган суиқасддан сўнг вафот этди, деб хабар бермоқда Япония телеканали.
Собиқ бош вазир Япониянинг Нара шаҳрида нутқи сўзлаётган вақтида жиноятчи орқа томондан унга қўлбола қуролдан икки марта ўқ узган. Тажовуздан сўнг сиёсатчи оғир аҳволда вертолётда касалхонага олиб кетилган эди.
Полиция жиноятчини воқеа жойида қўлга олган. У 41 ёшли Тэцуя Ямагами исмли фуқаро, собиқ денгиз пиёда аскари бўлиб чиқди. Дастлабки сўровларга кўра, у собиқ бош вазир Синдзо Абэ олиб борган сиёсатидан норози бўлган ва шу сабабли уни ўлдирмоқчи бўлган.
Маълум бўлишича, суиқасд Синдзо Абэнинг сайловолди кампанияси вақтида уюштирилган. Япония учун бу "ҳақиқий варварлик", деб ёзмоқда маҳаллий газеталар.
Синдзо Абе - 67 ёшда эди. У 2020 йил сентябрида бош вазирлик лавозимини ўз ихтиёри билан тарк этди. У вазирлар маҳкамасига 3188 кун раҳбарлик қилди - бу Япониянинг урушдан кейинги тарихидаги ўзидан олдинги президентлар орасида энг узун давр бўлди. Экспертлар хулосасига кўра, Синдзо Абэ раҳбарлик даври Россия - Япония муносабатларининг энг илиқлашган даври ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0